ЖЯПФдан олинган маблағнинг 87 фоизини қозоғистонликлар уй-жой масаласини ҳал этишга сарфлаш ниятида. Бу маблағнинг ярмидан сал кўпроғини омонатчилар уй сотиб олиш ёки ипотека қарзини тўлаш учун ишлатишни режа қилган. Бу ҳақда Ҳукумат мажлисида Миллий банк раҳбари рболат Досаев маълум қилди.
Айтилишича, бугунги кунда аҳолидан 115 мингдан зиёд ариза тушган, улардан 78 мингтаси кўриб чиқилмоқда. Молия муассасаси раҳбари келтиришича, пенсия активлари ой бошидан бери деярли 2 фоизга ошиб, 13 триллион тенгедан кўпроқни ташкил қилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.