Миллий ўйинлар - мактабларда

Миллий ўйинлар - мактабларда

Қозоғистонда 2 миллион нафар ўқувчи бир вақтнинг ўзида асиқ ату ўйинини ўйнади. Мамлакат мактабларида миллий ўйинлар республика челленжи ўтказилди игр. «Бес табан» ва «Бес асиқ» акциясида Алмати мактабларидан бирининг ўқувчилари ҳам иштирок этди. Айтмоқчи, унинг қошида тўғиз қумалақ ва асиқ тўгараклари ишлаб турибди. Ўқитувчилар бундай кенг кўламли тадбирлар туфайли миллий қадриятларни сақлаб қолиш ва оммалаштиришга хизмат қилишига, ўсмирларда қозоқ халқи тарихи ва маданиятига қизиқиш кучайишига ишонч билдиришди. Эслатамиз, жорий йилда миллий ўйинлар йиллик тарбиявий режага киритилди.

Мағжан Бихан, ўқувчи:
- Болалигимдан ошиқ ўйинини яхши кўраман. Буни менга бобом ўргатган. Ошиқ отиш қадимий қозоқ ўйини. Аниқлик, чаққонлик, зукколик, координация сақлашга ўргатади. Ҳаммани ошиқ ўйнашга чақираман. 

Асқар Сарбағисов, 86-Ғабит Мусрепов номли мактаб гимназия директори: 
- Асиқ ату ўйини кўп асрлик тарихга эга ўйин.  У қозоқ халқининг миллий анъанаси, бизга боболаримиздан мерос қолган. Умуман олганда, бу ўйин одамларга жуда керак. Биринчидан, саломатликка фойдали, иккинчидан, математик малакаларни ўстиради, мерганликка ўргатади. Ўйин шахс камолоти учун фойдали. 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.