2023 йил мамлакат сиёсий ҳаётида воқеаларга бой бўлди. Қозоғистонда муҳим ислоҳотлар ўтказилди. Уларнинг барчаси демократик ва фуқаролик жамият яратиш, иқтисодиётнинг ўсиш динамикасини сақлаб қолиш, ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган. Жаҳон иқтисоди ва сиёсати институти эксперти Арман Тўқтушақовнинг таъкидлашича, давлатнинг сиёсий тузилишида янги модель ишга туширилди. Жорий йилда инсон ҳуқуқларини муҳофаза этишнинг энг муҳим воситаларидан бўлган Конституциявий суднинг иш бошлаши ҳам муҳим воқеа бўлди.
Арман Тўқтушақов, Жаҳон
иқтисоди ва сиёсати институти эксперти:
- Конституциявий
суд суд тизимининг муҳим органи ҳисобланади. Чунки эндиликда бизда Олий суддан
ташқари янги орган – Конституциявий суд ҳам тўлақонли фаолият юритяпти. Йил
давомида Конституциявий суд таркиби тўла шаклланишга улгурди. Раис ҳам, ярмини
парламент сайлайдиган, ярмини президент тайинлайдиган судьялар ҳам иш бошлади.
Экспертнинг таъкидлашича, президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг ташаббуслари босқичма-босқич ҳаётга тадқиқ этилади. Бу эса кенг кўламли ислоҳотлар шароитида энг мақбул йўл.
Арман Тўқтушақов, Жаҳон
иқтисоди ва сиёсати институти эксперти:
- Аслини айтганда, 2023
йилдаги кўплаб жараёнлар ундан аввалги, 2022 йилда бошланган ўзгаришларнинг
мантиқий давоми ҳисобланади. Чунки июнь ойида Конституцияга киритиладиган ўзгаришлар
юзасидан референдум ўтказилган. Унга кўплаб жараёнларнинг қонуний асослари
киритилган эди. Шу жумладан, Конституциявий суд тузилиши, бошқа кўплаб янги
йўналишлар, иқтисод, ижтимоий масалалар кўзда тутилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.