Саясат Нурбек: «Фаннинг нуфузини кўтариш жуда муҳим»

Саясат Нурбек: «Фаннинг нуфузини кўтариш жуда муҳим»

Фан нуфузини кўтариш керак.  Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек вазирлик жамоаси қаршисига ана шундай вазифа қўйди. Ҳукумат йиғилишида у олим мақоми юксак бўлиши учун ҳамма нарсани қилиш нятида эканлигини тилга олди. Эслатамиз, 11 июнь куни президент фармонига  мувофиқ, таълим ва фан вазирлиги 2 га ажратилганди.  Маориф вазири сифатида Асхат Аймағамбетов ишлашда давом этяпти.

Саясат Нурбек, Қозоғистон Республикаси фан ва олий таълим вазири:

– Илм-фанни оммалаштириш, илмий карьерани юқорига олиб чиқувчи трамплинга айлантириш зарур. Marvel фильмларини кўринг: Брюс Бэннер-Халк - олим, Тони Старк - олим. Бош қаҳрамонлар – олимлар. Биз инноватор, жаҳонни ва мамлакатни янада юксалтиришга хизмат қилаётган инсон сифатида олимларни қадрлашимиз зарур.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.