«Астана опера» байрамлар арафасида барокко даври мусиқасини тақдим этди. Ғарбий Европа бастакорларининг Рождество куйлари Қозоғистон мусиқачиларининг маҳорати билан уйғунлашган ҳолда тингловчиларга эзгу ҳислар ва саҳрли кайфият тақдим этди. Мусиқий дастурда театр яккахонлари, Anima di Barocco торли чолғу асбоблар ансамбли ва Қозоғистон миллий санъат университети Хор капелласи камер таркиби қатнашди. Машҳур контртенор Батиржан Смаковнинг таъкидлашича, Рождество мусиқаси жуда хилма-хил, лекин у ҳамиша байрам кайфияти ва уйғунликни акс эттиради, ёрқин ҳиссиётлар тақдим этади, шу кунларда юз берадиган мўъжизалардан дарак беради.
Батиржан Смаков, Қозоғистон Санъат университети концерт бўлими раҳбари:
- Бу концерт дунёга машҳур байрам ғоясини ўзида акс эттиради. Янги йил арафасида биз шундай ранго-ранг, гўзал ва нафис концерт беришга қарор қилдик. Бу концертда ёш бастакор Арсен Жумабаев ҳам қатнашди, у рождествога бағишланган мутлақо ўзига хос асарини тақдим этди. Концерт Рождество байрамининг машҳур куйларини ўзи билан бирга намоён этди.
Арсен Жумабаев, бастакор:
– Мазкур концерт учун мен атайин фоле мусиқасини ёздим. Фоле – қадимий испан халқ рақси. У мунтазам ўзгарувчи, ривожланувчи моделга асосланган.