Қосим-Жўмарт Тўқаев Ақўрдада бир неча арбобларни қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Ақўрдада бир неча арбобларни қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Ақўрдада бир қанча учрашувлар ўтказди. Давлат раҳбари Қуддус Патриархы Феофил III билан динлараро ва конфессиялараро мулоқотни илгарилатиш масаласини муҳокама қилди. Президент Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчиларининг 7-съезди мақсад-вазифаларини рўёбга чиқаришга қўшган ҳиссаси учун меҳмонга миннатдорчилик билдирди. Съездда учинчи марта қатнашаётган Патриарх форум якунлари тинчлик, тотувлик ва динлараро мулоқотга хизмат қилишига аминлигини таъкидлади.

Шунингдек, Давлат раҳбари Кавказ мусулмонлари бошқармаси раиси Шайх-ул Ислом Аллашукир Пашазодани қабул қилди. Унда конфессиялараро мулоқот халқаро ҳамжамиятни жипслаштиришда муҳим восита эканлиги тилга олинди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари анжумани турли таҳликаларга қарши биргаликда курашишни осонлаштиришига ишонч билдирди. Кавказ мусулмонлари бошқармаси раиси фикрича, Қозоғистон турли эътиқодлар ва цивилизациялар ўртасида мулоқотни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшди.

Шу билан бирга, Қосим-Жўмарт Тўқаев «Ал-Азҳар» университети Олий имоми Аҳмад ат-Тойибга дин етакчиларини таклиф этиб йўллаган мактубига ижобий жавоб берганлиги сабабли миннатдорчилик билдирди. «Толерантлик ва вазминлик, сабр ва ўзаро меҳр-муҳаббатни эъзозловчи уламоларнинг форумдаги иштироки ўта муҳим», деди Президент.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.