Ижтимоий тўловлар индексациясига - 110 миллиард тенге

Ижтимоий тўловлар индексациясига - 110 миллиард тенге

Қозоғистонда пенсия ва ижтимоий тўловларни индексациялаш учун 110 миллиард тенге ажратилади. 2022 йил бюджетига аниқлик киритиш давомида шундай қарорга келинди. Бундан ташқари, Миллий жамғармадан келадиган трансферт миқдори 4 триллион тенгегача оширилади. Нефть нархи ошиши ортидан давлат хазинасига тушадиган даромад ҳам ортиши кутиляпти. Хомашёнинг ўртача нархи баррелига 74 эмас, 90 доллардан бўлиши кутиляпти. Мутахассислар фикрича, яқин хориждаги мамлакатларда юзага келган мураккаб вазият туфайли республика иқтисодиёти мўлжалланган 4 фоиз ўрнига 2 фоизга ўсади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.