АҚШдан келган Эван Аллен шу усулдан фойдаланган. У «Фулбрайт» дастури асосида ўтган йил сентябридан бошлаб, Тароздаги университетлардан бирида инглиз тилидан сабоқ бермоқда. Ўқитувчи дарс бериш билан бирга, Қозоғистонда кўп нарсани ўрганяпти. Ҳозирги пайтда қозоқ тили бўйича малака ва кўникмаларини оширишда давом этмоқда.
Эван Аллен, инглиз тили ўқитувчиси:
- 3-4 йил аввал қозоқ тилини ўргана бошлагандим. Олдинига мустақил шуғулландим. Қозоқлар жуда меҳмондўст халқ. Мен француз тилини биламан, унда қозоқчадаги каби «ғ» товуши бор, «ү», «і» каби товушларни ҳам ўзлаштириш қийин эмас. Мен учун қозоқча гапириш рус тилидагидан анча осон.
24 ёшли америкаликни ҳамкасблари ва талабалар ҳазиллашиб «Айқин» деб чақиради. Уни малакали устоз, ҳамиша бирор янги нарсани ўргата оладиган, бор билимини шогирдларидан аямайдиган ўқитувчи, дея сифатлайдилар.
Анел Исабекова, талаба:
- Бизга унинг дарсларида қатнашиш мароқли. У билан тўғри маънода ҳам, кўчма маънода ҳам тил топишиш осон. Асосий вақтни назарияга эмас, амалиётга сарфлашга ҳаракат қилади. Бу эса талабалар учун қизиқарли. Унинг машғулотлари қизиқарли, биз учун тушунарли, жуда самарали.
Эван таъкидлашича, АҚШга қайтганидан кейин ҳам у қозоқ халқини, маданиятини унутмайди. Ва илк имконият бўлиши билан қайтиб келишни истайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси