Култўбе ўрнида археологик парк бунёд этиляпти

Култўбе ўрнида археологик парк бунёд этиляпти

Келаси йил очиладиган очиқ осмон остидаги музейга қазув ишлари давомида археологлар топган ўнлаб ноёб буюмлар қўйилади. Улар орасида сопол буюмлар, тақинчоқлар, ўрта асрларга оид бошқа буюмлар ҳам бор. Ҳозирди ишчилар гумбаз шаклидаги конструкция ўрнатмоқда, унда турли мавзуларга оид қисмлар жойлашади.

Алтай Ахманов, қурилиш компанияси филиали директори:

 - Мониторлар шу ерда бўлади. Улар орқали Култўбенинг бутун тарихини томоша қилиш мумкин. Биринчи, иккинчи, учинчи гумбаз майдони 60 минг квадрат метр, тўртинчиси 45 минг квадрат метр. Баландлиги 17 метр.

 Археологик парк таркибида бир неча музей, кутубхона, ботаника боғи бўлган маънавий-маданий марказнинг бир қисмига айланади.

Қуатбек Ўнғаров, энергетика бошқармаси бўлим раҳбари:

- Култўбе ЮНЕСКО муҳофазасига олинган “Ҳазрат Султон” қўриқхона музейи ҳудудида жойлашган. Бу ерда олиб бориладиган ҳар қандай қурилиш ишлари учун халқаро ташкилот розилиги керак. Парк қурилиши бошланиши арафасида махсус ишчи комиссия келиб кетди. ЮНЕСКО экспертлари лойиҳа билан танишди ва уни амалга оширишга розилик берди.

Очиқ осмон остидаги музей Яссавий мақбарасини тўлдиради ва туристик йўналишни кенгайтиради, дейди ҳокимлик вакиллари. Ушбу лойиҳа шаҳарга янада кўпроқ сайёҳ жалб этиши аниқ.

Дархан Асанхан, туризм бошқармаси бўлим бошлиғи:

- 2022 йилнинг 9 ойи давомида вилоятимизга 200 мингдан зиёд одам келди. Ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда, ўсиш 50 фоизни ташкил этади. Ўзингиз биласиз, 2020-2021 йилларда пандемия билан боғлиқ чекловлар кузатилди. Шу сабабли, айниқса, хорижлик сайёҳлар камайди. Улар атиги бир ярим минг кишини ташкил қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси