Қозоғистонда 3 сентябрь куни този ва
тўбет ит зотлари куни нишонланади.
Экология ва табиий захиралар вазирлиги шундай қарор чиқарди. Қозоқ ит зотлари
куни таъсис этилиши қозоқ халқининг миллий-маданий меросига, тарихи ва
анъаналарига қизиқишни мустаҳкамлаш йўлида катта қадам бўлиши кутилмоқда. Байрам
муносабати билан ўтказилган турли тадбирлар туристларни жалб этиши сир эмас. Байрамнинг
таъсис этилиши кинологик ташкилотлар учун тажриба алмашиш имкониятларини
кенгайтиради. Эслатамиз, Давлат раҳбари топшириға кўра, този ва тўбет ит зотларини халқаро миқёсда тан олиш бўйича иш
олиб бориляпти. Бу зотлар миллий бренд, деб тан олинди. Иккита този кучуги Франция
Президенти Эммануэль Макронга совға қилинди.
Серикқали Бауржан, Қозоғистон Кинологлар уюшмаси президенти:
- 3 сентябрь куни бежиз танланмаган.
Айнан 2024 йил 3 сентябрь куни Қозоғистон
Кинологлар уюшмаси Халқаро Кинология Федерацияси бош қўмитаси йиғилишида
қозоқ тозиси зотини тақдим этди, Қозоғистоннинг бу ўзига хос зотлар стандарти
эгаси бўлиш ҳуқуқини тасдиқлатди. Бу эса, ҳеч бир муболағасиз, тарихий воқеа. Ушбу
кун Қозоғистоннинг тарихи ва маданияти рамзи бўлган миллий бойлигини сақлаб
қолишда бурилиш нуқтаси бўлди.
Този ва тўбет — асл қозоқи ит зотлари, улар етти хазинанинг бири. Бу зотларнинг тарихи теран, жониворларнинг тасвирлари петроглифларда ҳам акс этган. Улар ҳақидаги энг қадимий чизмалар эрамиздан аввалги 7-10 мингйилликка оид.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

