Давлат раҳбари
Молиявий мониторинг агентлиги етакчисини қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Жанат
Элимановнинг идора фаолияти натижалари ва келгуси давр режалари бўйича
ҳисоботини тинглади. Ноқонуний даромадларни легаллаштиришга қарши кураш бўйича
Президентга ҳисобот берилди. Агентлик қатор қалбаки компаниялар ва 20 та
ноқонуний ишлаётган криптоалмашиш майдончасини фош қилди. даркнетдаги 20
майдончада ишлаётган МДҲдаги энг йирик криптосервис йўқ қилинди. Агентлик 175
миллиард тенге бюджет маблағи талон-тарож қилиниши олдини олди. Президент
фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтиришни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

