Silk
Way Star халқаро вокал танлови уфқларини кенгайтиряпти. Мусиқий лойиҳа гимни Хитойнинг Чунцинь шаҳрида ўтказилаётган V Медиаинновациялар форумида
янгради .
Композицияни саҳнада қозоғистонлик хонанда Руҳия Байдукенова, биринчи мавсум финалчиси, хитойлик қўшиқчи Чжан Хе Сюан, асар муаллифи, бастакор Ҳамид Шанғалиев ижро этди. Рухия танловнинг иккинчи мавсумида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Анжуман иштирокчиларининг фикрича, тадбир Қозоғистоннинг Ипак йўли ҳудудида халқаро маданий ҳамкорликни ривожлантиришда тутган ўрнига урғу беради. Эслатамиз, Silk Way Star лойиҳаси Қозоғистон Президенти Телерадиомажмуаси ва Хитойнинг China Media Group медиа корпорацияси келишуви доирасида амалга оширилди. Биринчи марта шоунинг Гранд финали 2025 йилда Астанада бўлиб ўтди. У бир неча мамлакатлар жонли эфирида намойиш қилинди. Бетакрор лойиҳани 43 давлатдаги 143 миллион нафар томошабин кузатиб борди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

