Бош вазир Қирғизистон чегарасидаги ўтказиш пунктларини кўриб чиқди

Бош вазир Қирғизистон чегарасидаги ўтказиш пунктларини кўриб чиқди

Бош вазир Қирғизистон чегарасидаги ўтказиш пунктларини модернизация қилиш тўғрисидаги Президент топшириқлари қандай бажарилаётганини текширди. Ўлжас Бектенов «Қўрдай» ва «Қарасу» автомобиль ўтиш жойларига борди, улардаги реконструкция ишлари натижалари ва келгуси ривожланиш режалари билан танишди. «Қўрдай» пунктида кўрилган чора-тадбирлар туфайли йўловчилар ўтиши тўрт марта, автотранспорт ўтиши салкам уч марта ортди. Жараёнларни тезлаштириш ва хавфсизликни таъминлаш учун замонавий технологиялардан, шу жумладан, инспекция-назорат ишларини юкларни тушунтирмаган ҳолда сканерлаш имконини берувчи мажмуадан фойдаланилди. «Қарасу» пункт модернизация қилина бошлади. Натижада, кундалик ўтказиш қуввати суткасига 700 тадан 2 мингта транспорт воситасигача ортади. Бош вазир реконструкция ишлари транспорт-логистика ва трансчегара ҳамкорликни ривожлантиришда асосий ўрин тутишини таъкидлади, барча ишларни ўз вақтида ва сифатли бажаришни топширди.

Қуат Кенжебаев, «Қўрдай» чегара назорати бўлими бошлиғи ўринбосари:

- Бугунги кунда йўловчи оқимини ошириш учун транспорт воситалари учун ҳаракат чизиқларини 4 тадан 8 тагача оширдик, кириш ва чиқиш залларидаги паспорт назорати кабиналари сони 20 тадан 40 тагача кўпайди. Транспорт воситаларидаги юк ва товарларни самарали текшириш учун «Рапискан» маркали мажмуадан фойдаланяпмиз, у енгил транспорт воситаларини товарларни туширмаган ҳолда, рентген ёрдамида сканерлаш имконини беради ва ўтказиб юборади. Юк ортилган битта машинага ўртача 15-20 минут вақт сарфланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси