Қозоғистонда ташқи савдо ҳажми сўнгги уч йилда 160
миллиард долларга етди. Ўсиш - 53 фоиз. Президент Бутунжаҳон Савдо Ташкилоти бош директори билан учрашув чоғида шуни маълум қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев айтганидек, глобал протекционизм ва
савдо чекловлари кучайиб бораётганига қарамай, Қозоғистон очиқ иқтисодиёт
давлати сифатида ўз мавқеини мустаҳкамлашга интилмоқда. Бугунги кунда республика 180 та давлат билан савдо юритади. Давлат раҳбари таъкидлаганидек, шу кунларда Алматида бўлиб ўтаётган Марказий Осиё савдо
сиёсатига бағишланган форум минтақавий иқтисодий ҳамкорликни илгари суришда, шунингдек, минтақа
давлатларини кўпқиррали савдо тизимига интгерациялашда муҳим аҳамият касб этади. Айни пайтда, президент
Қозоғистон БСТ билан ҳамкорликни кенгайтиришга катта аҳамият қаратишини ҳам
таъкидлаб ўтди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– Ишончимиз комилки, Сизнинг
раҳбарлигингизда халқаро кўптомонлама савдо тизими мавжуд савдо тўсиқларини
бартараф этиш ва тенг шароит барпо этишга йўналтирилган чуқур ўзгаришларга дош
бера олади. Алматига ташрифингиз
фавқулодда муҳим. Фурсатдан
фойдаланиб, Сизга яқин ҳамкорлик учун миннатдорлик билдиришни
истардим. Қозоғистон учун 12-Вазирлар анжуманига раислик
қилиш катта масъулият ва шараф бўлди, унда БСТ аъзолари Ташкилотни
ислоҳ қилиш борасида муҳим қарорларни қабул қилди.
Якунда Давлат раҳбари БСТ бош директорини II даражали «Дўстиқ» ордени билан мукофотлади.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.