Қозоғистон Президенти Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасига телеграмма йўллади. Қосим-Жўмарт Тўқаев Муҳаммад бин Салмон ал Саудни қиролликнинг EXPO-2030 бутунжаҳон кўргазмасини Эр-Риёдда ўтказиш бўйича эришган ғалабаси билан қутлади. “Ташкилотчилар томонидан бу давлатнинг танланиши Саудия Арабистонининг глобал даражадаги юксак мақомини яна бир марта тасдиқлайди” дейилади телеграммада. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, Қозоғистоннинг энг муҳим ҳамкорларидан бўлган қироллик билан яқин алоқалари йил сайин мустаҳкамланиб боряпти. Давлат раҳбари биргаликдаги фаолият туфайли юксак салоҳиятга эга ўзаро муносабатлар янада ривожланишига ишонч билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.