Қозоғистондаги навбатдан ташқари президент сайловлари сиёсий тизимнинг қайта ишга тушишига олиб келади. Хорижлик аналитик ва сиёсатшунослар мамлакатда юз бераётган воқеалар хусусида фикрини билдирди. Қозоғистон сиёсий тизимини қайта форматлаш давр талабига мос барқарор ва самарали модель яратиш имкониятини беради, дейди Марказий Осиё тадқиқотлари билан шуғулланаётган француз эксперти. Сиёсатшунос Эммануэль Дюпюи 7 йиллик президент мандати ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди.
Эммануэль Дюпюи, Европа истиқболли таҳлил ва хавфсизлик институти президенти:
- Икки 5 йиллик мандатдан узайтирилмайдиган битта етти йилликка ўтиш шу жумладан, ҳокимиятни монополлаштиришга ва муқобиллаширишга қаратилган қадам. Навбатдаги, 2024 йилга мўлжалланган президент сайловларига ўрнига навбатдан ташқари сайловлар ўтказилиши ҳам шу мақсадни кўзлайди. Буларнинг ҳаммаси мамлакат сиёсий ва ташкилий тузилишини қайта кўриб чиқишга йўналтирилган тадбирлар эканлиги шубҳасиз.
Бельгиянинг Diplomatic World нашри шарҳловчиси сайлов жараёнида турли аҳоли қатламлари вакиллари қатнашаётганини алоҳида кўрсатиб ўтди. Уларнинг баъзилари ўтмишда у қадар фаол эмас эди.
Альберто Тюркстра, Сиёсатшунос, Diplomatic world нашри шарҳловчиси /Бельгия/:
- Сайлов жараёнининг янада шаффоф, унда кўпроқ аҳоли иштирок этиши бўйича халқаро ташкилотларнинг тобора кўпроқ тавсиялари бажариляпти. Албатта, бу узоқ давом этадиган жараён. Сиёсий ислоҳотлар шок терапияси кўринишида бўлмаслиги зарур. Биз фуқароларнинг Қозоғистон сиёсий ҳаётига қизиқа бошлаганини кўряпмиз. Сиёсий ҳокимиятда ўзгаришларни, минтақа ва шаҳарлар сиёсий жараёнларнинг боришида кўпроқ ҳокимият ва таъсирга эга бўлаётганини кузатаяпмиз. Шахсан ўзим сайловга қатнашувчилар аввалгидан анча кўп бўлишини тахмин қиляпман. Бунга мамлакатда ва дунёда юз бераётган воқеалар ҳам таъсирини кўрсатади. Кўпчиликнинг тадбирда қатнашиши мамлакат сиёсий тизими соғломлигидан дарак беради.
Европа, Россия ва Евроосиё тадқиқотлари институти халқаро муносабатлар профессори Себастьен Пейруз фикрича, сайлов жараёни иёсий тизимнинг қайта шаклланишига олиб келади.
Себастьен Пейруз, Европа, Россия ва евроосиё тадқиқотлари институти халқаро муносабатлар профессори:
- ЕХҲТ кузатувчилари овоз бериш жараёни шаффофлиги, жараённинг барча меъёрларига риоя этилишини кузатиб боради. Биз жамоамиз билан рўйхатдаги 10 участкага борамиз. Ҳужжат тўлдирамиз.
Республика Ташқи ишлар вазирлиги ташкил қилган тадбирларда хорижлик экспертлар қозоғистонликларнинг сиёсий жараёнларда фаол қатнашаётгани, демократияни илгари сураётганини таъкидлаяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси