Жорий йилда давлатнинг иқтисодиётдаги улуши 14 фоизга қисқарди. Ўтказилган хусусийлаштириш ҳамда иккита миллий компания акцияларини
очиқ савдога чиқариш натижасида шунга эришилди. 2019 йилдан
буён мамлакатда давлат иштирокида иш юритаётган мингтадан зиёд ташкилот хусусий
қўлларга ўтди. Бош вазир Алихан
Смаилов «AMANAT» партиясининг парламентдаги
фракцияси кенгайтирилган йиғилишида у
2019-2022 йиллардаги Давлат раҳбари Мактубларида кўрсатилган вазифаларнинг
бажарилиши ҳақида гапирди. Президент 2021 йил декабрида имзолаган Саноат сиёсати тўғрисидаги
янги қонунга мувофиқ, мамлакатда қайта ишлаш саноати барқарор ривожланиш
йўлига кирди. Ҳозир мамлакат бюджетига тушаётган маблағнинг бешдан бир қисми –
ушбу соҳадан. Ўсиш – йилига ўртача 4,5 фоиз. Бундан ташқари, қайта ишлаш
саноати корхоналарини хомашё билан таъминлаш механизми яратилди. Ҳисобот
берилаётган давр мобайнида умумий қиймати 4,6 триллион тенге бўлган 586 та
лойиҳа ишга тушди. Ҳукумат раҳбари бизнес юритиш шартлари яхшиланганини таъкидлади. 2020
йилдан буён кичик бизнесни текширишга мораторий қўйилган.
Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси Бош
вазири:
- Таъкидлаш лозимки, кичик ва ўрта бизнеснинг
иқтисодиётдаги улуши 31,7 фоиздан 36,5 фоизгача кўпайди, фаолият юритаётган
кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари сони 27 фоизга ошди ва 1,8 миллионтага
етди. Соҳада ишлаётганларнинг умумий сони 18 фоизга ошди ва 4,1 миллион нафарни
ташкил қилди. Бизнес ҳамжамияти ва ҳукумат
ўртасидаги ҳамкорлик самара бермоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.
Теглар: