Ақўрдада Қозоғистон ва Қатар ўртасида энергетика ҳамда телекоммуникация соҳаларида қўшма инвестициявий лойиҳаларни рўёбга
чиқариш масаласи кўриб чиқилди. Президент Қосим-Жўмарт
Тўқаев Power International Holding раҳбарлари Муатаз ал-Ҳаят ва Рамз ал-Ҳаятни қабул қилди. Давлат раҳбарига компаниянинг мамлакат телекоммуникация бозорида фаолиятини кенгайтириш режалари баён қилинди.
Президент холдинг иштироки туфайли соҳа инфратузилмаси модернизация бўлиши, хизматлар сифати ортиши ва аҳоли учун ҳамёнбоплиги ортишига ишонч
билдирди. Учрашув ниҳоясида
суҳбатдошлар истиқболли инвестициявий лойиҳалар бўйича ҳамкорликни ошириш ниятини
билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

