Давлат раҳбари Туркия президенти билан телефонда суҳбатлашди

Давлат раҳбари Туркия президенти билан телефонда суҳбатлашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркия президенти билан телефонда суҳбатлашди. Давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғонни туғилган куни билан табриклади ва унга биродар турк халқи манфаатларига хизмат қилувчи масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилади. Суҳбат давомида томонлар Қозоғистон-Туркия ўртасидаги кенгайтирилган стратегик ҳамкорлик жадал ўсаётганини таъкидлади, икки тарафлама муносабатларни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси