Қозоғистон Президенти Абу-Даби саммитида қатнашади

Қозоғистон Президенти Абу-Даби саммитида қатнашади

14-15 январда Қосим-Жўмарт Тўқаев «Абу-Дабини барқарор ривожлантириш ҳафталиги»саммитида қатнашади. Ақўрда матбуот хизмати берган маълумотга кўра, ушбу тадбирга Давлат раҳбарини Бирлашган Араб амирликлари президенти шайх Муҳаммад бин Заид ал Наҳаййон таклиф қилди. Таъкидлаш лозимки, ҳар йили ўтказиладиган халқаро форум барқарор ривожланиш, экология ва тикланувчи энергия манбаларига бағишланади. Жаҳон етакчилари, экспертлар ва бизнесменлар иқлим ўзгаришлари ва энергетик трансформация билан боғлиқ ечимларни муҳокама қилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси