Алмати вилоятидаги Сати қишлоғи жаҳоннинг энг яхши сайёҳлик қишлоғи унвонига эга бўлди. Бутунжаҳон туризм ташкилоти «Кўлсой кўллари» миллий парки ҳудудида жойлашган қишлоқни тақдирлади. 2021 йилдан буён бу ташкилотнинг махсус дастури ишлаб турибди. У қишлоқ ҳудудлари фаровонлиги асосан туризм билан боғлиқ бўлишига йўналтирилган.
Ернур Кенжебеков, «Kazakh
tourism» матбуот котиби:
– Бугунги кунда Сати қишлоғи меҳмон уйлари
бўйича етакчи ўринда, бу эса аҳоли мунтазам туризмга жалб этилаётганини
кўрсатади. Сўнгги 5 йил ичида ушбу қишлоқда қулай йўналиш ва махсус сўқмоқлар
яратилган. Сати қишлоғининг тажрибасини оммалаштириш учун туроператорлар ва
меҳмон уйлари соҳиблари учун ахборот турлари, шунингдек, таълимий тренинг, семинарлар
ташкил қилинади. 2023 йил маълумотига кўра, Сати қишлоғида 90 та меҳмон уйи ва 30
меҳмонхона бор. 2019 йилга нисбатан бу рақамлар икки марта ошди.
Бу - мазкур қишлоқ қўлга киритган халқаро даражадаги дастлабки мукофот эмас. 2020 йилда Lonely Planet халқаро йўлномаси ҳам Сати қишлоғини энг яхши туризм йўналиши сифатида тақдирлаган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.