Транзит самолётлар учиб ўтиши кўпайди

Транзит самолётлар учиб ўтиши кўпайди

Қозоғистон орқали бўладиган рейслар сони уч мартадан кўпроққа ошди. Фуқаро авиацияси қўмитаси берган маълумотларга кўра, уларнинг умумий сони 450 тадан ортиқ. Сўнгги кеча-кундузда юртимиз ҳаво ҳудудидан аввал режалаштирилмаган 257 та рейс амалга оширилган. Бу ҳаво ҳудудининг ёпилиши, транзит рейсларнинг бир қисми Қора денгиз минтақасидан республикамиз ҳудудига қайта йўналтирилгани билан боғлиқ. Айни пайтда «Казаэронавигация» маълум қилишича, компания иш ҳажми ошишига тайёр, барча рейсларга ўз вақтида хизмат кўрсатилади. Мамлакат ҳаво ҳудудини бошқариш тизими ўз тартибида ишлаяпти ва бундай юкламани кўтара олади. Таъкидлаймиз, Европадан Хитойга ва Жанубий-Шарқий Осиёга жанубий йўналишдан амалга оширилаётган рейслар республикамизга ойига 1,5 миллион долларгача қўшимча даромад келтиради.

Хуршида Абдуллаева таржимаси