Қозоғистон
авиакомпаниялари 32 та давлатга ҳафтасига 600 дан зиёд авиарейсни амалга
оширади. Жорий йилнинг 8 ойида 8 миллион 700 минг нафар йўловчи манзилига етказилди.
2022 йилнинг шу даврига нисбатан 26 фоиз ўсишга эришилди. Бу ҳақда тегишли
вазирликнинг қўмита раиси ўринбосари Тимур Тлегенов маълумот берди.
Тимур Тлегенов,
Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги фуқаро авиацияси қўмитаси раис
ўринбосари:
- Рейслар мунтазам
бўлишига эришиш учун авиакомпаниялар билан бирга ҳаво кемалари паркини тўлдириб
бориш режасини туздик. Ҳозир маҳаллий авиакомпанияларга қарашли 96 та самолёт
мунтазам ва тижорат парвозларини амалга оширяпти. Ўтган йилнинг ўзида 14 та
ҳаво кемаси сотиб олинди. Жорий йилда
яна 13 таси харид қилинади, улардан 7 таси келтирилди ҳисоб. Қолган самолётлар
йил охиригача олинади. Тасдиқланган режага мувофиқ, 2025 йилгача Қозоғистон яна
жами 26 та ҳаво кемаси харид қилинади. Самолётлар умумий сони 131 тага
етказилади.
Ҳаво дарвозалари
мунтазам модернизация ва реконструкция қилиняпти. Мегаполислардаги аэропортлар авиация
транзит хабларига айлантирилмоқда, кўплаб йўловчиларга хизмат қилмоқда, дейди
экспертлар. Алмати шаҳрида янги йўловчи
терминали қурилиши давом этяпти. Лойиҳа 2024 йилда ишга туширилади. Бундан
ташқари, пойтахт аэропорти ривожлантирилади. Фуқаро авиацияси қўмитаси
прогнозига кўра, бир неча йилдан кейин унинг қуввати икки марта ошади ва йилига
10 миллион йўловчига хизмат кўрсата бошлайди.
Тимур Тлегенов,
Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги фуқаро авиацияси қўмитаси раис ўринбосари:
- Транзит
салоҳиятига келсак, пандемиягача мамлакатидан Астана ва Алматига учиб келган, сўнгра
Европа давлатларига кетадиган ҳиндистонлик ва хитойлик транзит йўловчилар
ҳисобига 1 миллионга етган. Биз бундай йўловчи оқимини кенгайтириш устида
ишлаяпмиз. Ҳозир Хитой билан боғловчи йўналишлар сони оширилмоқда. Ҳиндистонга
учадиган рейслар сони кўпайиб боряпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.