Мамлакатнинг уч йирик шаҳри: Алмати, Чимкент ва Нур-Султонда учинчи чорак масофадан ўқитилади. Яъни, 1,5 миллион ўқувчи онлайн-таълим ола бошлайди. Бўлиб ўтган брифингда Таълим ва фан вазирлиги мактабгача ва ўрта таълим қўмитаси раиси Гульмира Каримова маълум қилишича, фақат 1-2 синф ўқувчилари бундан истисно. Уларнинг ёшига хос сифатлари сабабли одатдаги тартибда ўқишда давом этишади. 3-5 синф ўқувчилари эса навбатчи гуруҳларга қатнайди. Каримованинг айтишича, республиканинг бошқа минтақаларида ўқувчилар умумий сони 600 нафардан ошмайдиган мактабларда оффлайн ишлашга рухсат берилган. Мутахассислар ҳисобига кўра, жами 2 миллион ўқувчи одатдаги тарибда таълим олишда давом этади. Уларга қўйилган асосий талаб – санитар врачлар кўрсатмасига тўла риоя этиш.
Гульмира Каримова, Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги Мактабгача ва ўрта таълим қўмитаси раиси:
- Мактабдан ташқари таълим билан шуғулланувчи ташкилотларда 10 нафаргача бола бўлган тақдирда иш одатдаги тартибда давом этади. Мусиқа мактаблари, тасвирий санъат мактаблари, Ўқувчилар саройлари, шунингдек, мамлакатимизда 160 мингдан зиёд бўлган алоҳида эътибор талаб қилувчи болалар таълим олаётган коррекцион кабинетлар ва ташкилотлар ҳам улар қаторига киради. уларда ўқитиш якка тартибда ёки кичик гуруҳларда олиб борилади. Болалар сони саккизга етмаса, таълим шакли ўзгармайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси