Бош вазир раислигида ўтказилган йиғилишда тоғ-металлургия мажмуасини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Лойиҳа Қозоғистонга хорижий инвестициялар ва янги технологиялар жалб этиш, мингдан зиёд янги иш ўрни яратиш имконини беради. Шу билан бирга, завод мамлакат экспорти ҳажмини анча ошириши кутиляпти. Алихан Смаилов давлат органларига лойиҳани рўёбга чиқариш учун инвесторлар билан фаол алоқада бўлишни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси