Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги берган маълумотга кўра, хорижда яшовчи этник қозоқларнинг аризалари «ягона дарча» тамойили асосида республика элчихоналари томонидан қабул қилинади. Виза тартиби мавжуд бўлган қатор давлатлар - Туркманистон, Монголия, Хитой, Эрон, Афғонистонда янги механизм пилот тартибида рўёбга чиқариляпти. Бугунги кунгача 770 та ариза келиб тушди. Келажакда виза талаб қилинмайдиган давлатлар ҳам ушбу тартибга кўчиши кутиляпти. Натижада, этник қозоқлар тарихий ватанига бормаган ҳолда республикага кўчиб келиш, ишга жойлашиш, уй-жой ва қондош мақомини олиш масаласини ҳал қила олади. Давлат хизматлари Enbek.kz портали орқали амалга оширилади. Этник миграцияни қўллаб-қувватлашга оид қатор ташаббуслар Ижтимоий кодекс ва янги Миграция сиёсати концепцияси доирасида жорий этилди. Шу жумладан, «Ата жўли» картаси қозоқ профессионаллари, бизнесменларига мамлакатга соддалаштирилган тартибда кириб-чиқиш имкониятини беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси