Сармоядорлар Қозоғистонни танлайди

Сармоядорлар Қозоғистонни танлайди

Саноат зоналари бу борада самарали воситалардан бирига айланган. Уларда бизнес юритиш учун фойдали шарт-шароитлар яратилган, имтиёзлар берилади. Масалан, Чимкентдаги «Ўнтустик» майдончасида хорижлик инвесторлар жуда кўп. Шулардан бири – хитойлик Шен Фа Тонг. Солиқ юкламаси камлиги, тайёр инфратузилма ва ҳамёнбоп коммунал хизматлар тадбиркор шу ерда марганец ишлаб чиқарувчи завод очишига сабаб бўлди. Лойиҳа қиймати салкам 8 миллион доллар.

Шен Фа Тонг, инвестор /Хитой/:

- Бизнес юритиш учун қулай мамлакатни узоқ танладим, Қозоғистоннинг имкониятларини ўргандим, айнан Чимкент менга маъқул келди. Бизнес учун сизларда ҳамма нарса бор, шартлар қулай. Корхона ходимларининг 70 фоизи маҳаллий аҳоли вакиллари.

Чимкент саноат зонасида ҳар куни ижобий янгиликлар юз беради. У турли давлатлардан келган тадбиркорлар учун хаб вазифасини бажаради. Ишбилармонлар корпоратив, даромад, мулк ва ер солиғидан озод қилинган.  Шу ерда керамогранит заводи қуриляпти. Осмоности мамлакати инвесторлари лойиҳага 18 миллион доллар сармоя киритади. Лекин саноат зонасида ишлаш фақат хорижликлар учунгина фойдали эмас. Экспертлар таъкидлашича, бу фаолият ҳамма учун керак. Минтақада янги иш ўринлари очилади, иқтисодиётнинг реал сектори ривожланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси