Мажилисменлар «Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи товар, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиқиш жойлари номи тўғрисида шартномани ратификациялаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тасдиқлади. Унда товар белгиларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тартиби ҳамда аъзо мамлакатлар миллий патент идораларининг ўзаро муносабат шартлари аниқ кўрсатиб қўйилган. Ҳужжат қоғозбозликни камайтириш учун ҳам имконият яратади. Мутахассислар айтишича,янги тизимга мувофиқ, олинган битта ҳужжат бешта мамлакатда яроқли бўлади. Умуман олганда, қуйи палата депутатлари томонидан мазкур ҳужжат қабул қилиниши туфайли Евроосиё бозорига маҳсулот чиқариш ниятида бўлган тадбиркорларнинг муҳофаза даражаси анча кўтарилиши аниқ.
МАРАТ БЕКЕТАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИ:
- Кўрсатилган объектларни рўйхатга олиш минтақавий тизими жорий этилиши Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи тўғрисидаги шартномада кўзда тутилган. Саноат мулки объектлари тегишлича ҳимоя қилиниши учун зарур энг муҳим факторлардан бири – берилган аризалар санасидаги устуворлик ҳисобланади. Мазкур тизим битта ариза бериш орқали бешта мамлакатда саналар устуворлигини таъминлашдан иборат.
Абдумалик Сарманов таржимаси.