Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда. 2021 йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси салкам 11 миллиард долларга етди. Бу эса ўтган йилгидан 26,7 фоизга кўп. Қозоғистондан қўшни республикага буғдой, гуруч, портландцемент, темир рудаси, шунингдек, табиий газ конденсати, ўғитлар ва бошқалар юборилди. Шу билан бирга, мамлакатимизга киритилаётган Россия инвестициялари ҳажми ҳам ошмоқда. У ўтган йилгидан 10 фоизга ортди ва 12 миллиард доллардан зиёдни ташкил қилди. Сармоя асосан қайта ишловчи саноат, савдо, молия ва суғурта соҳаларига киритилди. Таъкидлаш жоизки, давлатлар турли йирик қўшма лойиҳаларни кўзда тутмоқда. Шулардан савдо, қурилиш саноати, фармацевтика, нефть кимёси, енгил саноат соҳасидаги 30 та лойиҳа рўёбга чиқариш босқичида.
Абдумалик Сарманов таржимаси