Экспертлар тенге жамғаришни маслаҳат бермоқда

Экспертлар тенге жамғаришни маслаҳат бермоқда

Ушбу ҳафта миллий валютанинг бирмунча мустаҳкамланиши билан бошланди. Иқтисодчилар таъкидлашича, нефть нархининг кўтарилиши курс ўсишига олиб келди. Брент маркаси фьючерслари баррелига 86 доллардан ошди. Эслатамиз, таҳлика камайиши ва молиявий барқарорликни сақлаб туриш учун ўтган ҳафта Миллий банк 240 миллион доллар ҳажмида валюта интервенциясини амалга оширди. Бундай операцияни амалга ошириш зарурати бор эди ва у муваффақиятли ўтди, дейди молиявий аналитик Андрей Чеботарёв. Шунингдек, у қатор тавсиялар берди. Яқинда Миллий банк ўтказган сўровга кўра, қозоғистонликларнинг 18 фоизи пул жамғара олган.

Андрей Чеботарёв, молиявий аналитик:

- Пулнинг қийматига келсак, тенгедаги депозитлар учун 14,9 фоизгача устама бериляпти. Бу жуда яхши кўрсаткич. Қозоғистонликлар кўпроқ жамғарган пулини долларда сақлайди, лекин Америка валютаси ҳам инфляцияга учраётгани сир эмас. Бу рекорд даражага чиққан. Масалан, 2021 йил бошида 100 доллар олган бўлсангиз, йил охирида унинг харид қиймати 93 долларгача пасайди. Мен яқин кунларда ишлатилмайдиган пулларни миллий валютада сақлашни маслаҳат бераман. Агарда узоқ муддатга зарур бўлмаса, жамғарма бозорига мурожаат этинг ва турли активларга сарфланг.

Абдумалик Сарманов таржимаси