Қозоғистон Хитойга маҳсулот етиштириб беришни
кенгайтириш ниятида. Маҳаллий товарларни Осмон ости мамлакатида тақдим этишда «Хитойга
экспорт – ШҲТ саралаши» форуми асосий ўрин тутади. Унда қатнашган Савдо ва интеграция
вазири Арман Шаққалиев таъкидлашича, Қозоғистон
етказиб берилаётган маҳсулот ассортиментини кенгайтиради. Бундан
ташқари, мамлакат инвестициявий ҳамкорликни, шу жумладан, саноат
кооперациясини, логистикани, замонавий ва экологик тоза технологияларни
ривожлантириш ниятида. Инновацияларни ҳаётга татбиқ этиш учун эса юртимиз қўшма
корхоналар ташкил этишни таклиф этяпти. Таъкидалш лозимки, Хитой бугунги кунда Қозоғистоннинг
энг йирик савдо ҳамкорларидан бири. Сўнгги уч йил ичида ўзаро товар айланмаси
жадал суръатларда, 2023 йилдаги 41 миллиард доллардан 2025 йилдаги 49 41 миллиард долларгача ортди. Бунда минтақавий
ҳамкорликнинг аҳамияти катта бўлди.
Арман Шаққалиев, Қозоғистон
Республикаси Савдо ва интеграция вазири:
– Шаньдун провинциясининг Қозоғистон билан
товар айланмаси ўтган йили 6 миллиард АҚШ долларига етди. Йилнинг дастлабки
икки ойида эса яна 46 фоизли ўсиш кузатилди. Бу эса ўзаро манфаатдорлик
мавжудлигини кўрсатади. Гап фақат маҳсулот олиш, сотиш ҳақида эмас. Саноат,
энергетика, логистика, транспортда қўшма лойиҳалар, кооперация амалга
ошириляпти.
Анжуман доирасида Қозоғистон
миллий павильони тақдим этилади. Экспозицияда мамлакат экспорт салоҳияти
намойиш қилинади. Бу ерда ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари билан танишиш мумкин.
Қозоғистон компаниялари вакиллари Хитой бизнеси билан бир қанча В2В шаклида
музокаралар олиб боряпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

