Филиппин билан товар айланмаси уч ойда 2,4 карра ошган

Филиппин билан товар айланмаси уч ойда 2,4 карра ошган

Ҳажми 9 миллион долларга яқин. Республика Савдо ва интеграция вазири маълум қилишича, икки давлат ҳамкорликни кучайтириш, ишлаб чиқариш лойиҳалари, қишлоқ хўжалиги, логистика, туризм, соғлиқни сақлаш ва инвестиция борасидаги шерикликни кенгайтириш ниятида. Филиппин томони нефть ва нефть маҳсулотлари импортидан манфаатдор, ўз навбатида, Қозоғистонга балиқ маҳсулотлари, мева ҳамда бошқа маҳсулотларни юборишга тайёр.

Абдумалик Сарманов таржимаси