IT-хизматлар экспорти ўсмоқда

IT-хизматлар экспорти ўсмоқда

Қозоғистонда IT-хизматлар экспорти 2025 йилнинг биринчи ярмида 515 ярим миллион долларни ташкил қилди. Ўтган йили мамлакат айти-ечимларини сотиш ҳисобига 690 миллион доллар даромад олинган, бу эса 2021 йилдагига нисбатан 10 марта кўп. Ўтган йили Қозоғистон мутахассислари ички бозорда бир ярим триллион тенге ҳажмида хизмат кўрсатди. Соҳани ривожлантиришда Марказий Осиёдаги энг йирик технологик майдонча -Astana Hub хизмати катта бўлди. Унда стартапларга ёрдам кўрсатилади, экотизим 1 минг 832 та компанияни ўз ичига олган. Йилнинг биринчи ярмида резидентлар 368 миллиард тенгедан зиёд даромад кўрди. InDrive, Netcracker, Playrix, Telegram каби компаниялар билан ҳамкорлик эса мамлакатнинг глобал рақамли иқтисодга интеграция бўлишига хизмат қиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси