Саноат хавфсизлигига талаб кучайтирилади

Саноат хавфсизлигига талаб кучайтирилади

Қозоғистонда саноат иншоотлари хавфсизлик паспортларини тайёрлаш, турли фалокатлар юз бериши эҳтимолини прогноз қилиш ва бошқа қатор вазифаларни бажарадиган автоматлашган ахборот тизими ишга туширилади. Ҳукумат йиғилишида хавфли ишлаб чиқаришлардаги қозоғистонликлар ҳаётини муҳофаза қилиш бўйича Давлат раҳбари топшириқлари бажарилишини таъминлаш бўйича сўз юритилди. Саноат хавфсизлиги концепцияси доирасида объектларни рақамлаштириш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилади. Ишлаб чиқаришни назорат қилиш ва авария-қутқариш хизматларига талаблар қатъийлашади. Хавфли ишлаб чиқаришлар соҳибларига ускуналарни янгилаш ва модернизациялаш бўйича  янги мажбуриятлар юкланади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси