Ўтган йили аудиторлар 214 объектда 27 та текширув ўтказди. Тадбир якунларига кўра, мамлакат бюджетига 135 миллиард тенге маблағ қайтарилди. Бу эса аввалги йилга нисбатан 5 марта кўп. Бугун Қозоғистон Президентига ташкилот раиси ҳисобот берди. Алихан Смаилов маълум қилишича, қурилиш, қайта ишлаш саноати лойиҳаларини молиялаш, агросаноатни субсидиялашда тизимли кмчиликлар кузатилган. Уларни бартараф этиш учун Ҳукуматга ва тегишли давлат органларига тавсиялар юборилган. Жорий йилда яна 40 та, шу жумладан, Астана, Алмати ва бошқа бир қанча минтақаларда аудиторлик текшируви ўтказилиши режалаштирилган.
Алихан Смаилов, Олий аудиторлик палатаси раиси:
- Давлат раҳбари топшириғига кўра, Астана ва Алмати шаҳарлари, Шимолий Қозоғистон, Қўстанай ва Жамбил вилоятларида, «Самруқ-Қазина» жамғармасида, «Қазатомсаноат» миллий компаниясида, KEGOC компаниясида, Фавқулодда вазиятлар вазирлигида текширувлар ўтказилади. Бундан ташқари, фан, мудофаа, спорт ва бошқа соҳаларда иш юритилади. Қабул ниҳоясида Давлат раҳбари бюджет маблағларини самарали назорат қилишни таъминлаш учун давлат аудити тизимини ривожлантиришни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

