Давлат маслаҳатчиси Конституциянинг асосий тамойилларини кўрсатиб ўтди

Давлат маслаҳатчиси Конституциянинг асосий тамойилларини кўрсатиб ўтди

Конституциявий комиссиянинг 7-йиғилишида Давлат маслаҳатчиси Қозоғистон Асосий қонунинг энг муҳим жиҳатларини тилга олди. Ерлан Қарин таъкидлашича, Муқаддимада давлат чегаралари ва мамлакат ҳудудий яхлитлиги масаласи аниқ кўрсатилган. Суверенитет ва мустақиллик янги Конституциянинг ўзгармас тамойиллари ҳисобланади, деди у.

Ерлан Қарин, Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси:

- Мамлакатимиз ҳудудий яхлитлиги ҳеч қачон ўзгармайди ва бузилмайди. Буни яна бьир марта такрорлашга тўғри келади, чунки баъзи фуқаролар мамлакат маъмурий-ҳудудий бутлигига ўзгариш кириши мумкин, деяпти. Лекин у ёлғон маълумот ва чалғитиш. Янги Конституцияда бугунги кунда ҳам, келажакда ҳам бундай ҳаракатлар қилинишига қарши аниқ тўсиқ қўйилган. Шу жумладан, Муқаддимада давлат чегаралари дахлсизлиги ва мамлакатнинг ҳудудий бутунлиги аниқ кўрсатилган ва мустаҳкамланган.

Шунингдек, Давқлат маслаҳатчиси Конституция ўзгаришлари замонавий шароитга мослашиш учун йўналтирилганини таъкидлади. Янги ҳужжатнинг мавжуд Асосий қонундан фарқи – инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари биринчи планга чиқарилганида. Янги Конституция лойиҳасининг энг асосий ғоялридан бири ана давлатнинг инсонга эътиборида. Шунингдек, унда сўз эркинлиги чекланмайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси