Қозоғистонда хавфли ишлаб чиқаришга эга корхоналарда ревизия ўтказилади. Давлат раҳбари шундай топшириқ берди, бу Улитау вилоятидаги «Қозоқмис» корпорациясига тегишли конда рўй берган фожиа билан боғлиқ. Президент меҳнат хавфсизлиги соҳасидаги долзарб ва ҳаётий муҳим масалаларга эътибор қаратди. Компаниялар бу каби лойиҳаларга етарли инвестиция ажратмайди. Бу эса техноген ҳалокатлар, ишчилар ҳалокати ва жароаҳт олишига сабаб бўлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев Ҳукуматга бир қатор чоралар қабул қилишни топширди. Хусусан, объектларда рақамлаштиришни таъминлаш, автоматлашган прогноз ва хабар бериш тизимини, шунингдек, сейсмодатчиклар, жойлашувни аниқлаш ва шу каби меҳнат хавфсизлигига доир бошқа замонавий тизимларни жорий этиш. Бундан ташқари, Давлат раҳбари саноат хавфсизлиги борасида текширув ва назорат механизмини кучайтиришни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

