Қозоғистон Президенти Татаристон
Республикаси Раиси билан учрашди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев Рустам Миннихановга Қозоғистон – Россия муносабатларини ривожлантириш, минтақалараро ҳамкорлик жараёнларида фаол иштироки
учун миннатдорчилик билдирди. Бундан ташқари, Давлат раҳбари машинасозлик, бутловчи қисмлар
ишаб чиқариш,
нефть-газ кимёси соҳаларида олиб борилаётган ишларни кўрсатиб ўтди. Унинг фикрича,
қўшма инвестициявий лойиҳалар алоҳида эътиборга лойиқ.
Қосим-Жўмарт Тўқаев,
Қозоғистон Республикаси Президенти:
– Биз 12 ноябрда Москвага Давлат ташрифи билан бориш ниятидамиз. У ўзаро алоқаларимизда янги саҳифа очиши кутиляпти. Ўзаро алоқаларга ижобий таъсир кўрсатувчи муҳим
ҳужжатлар имзоланади. Сиз Шимолий Қозоғистон ва Қўстанай вилоятларига бордингиз. Қозоғистон ҳудудида корхоналар очиш ниятидасиз. Биз бу режаларни қўллаб-қувватлаймиз. Татаристон ва Қозоғистон ўртасидаги барча ташаббусларга ёрдам кўрсатамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

