2026 йилда Digital Qazaqstan стратегияси тақдим этилади

2026 йилда Digital Qazaqstan стратегияси тақдим этилади

Мамлакатимизда 2026 йилда Digital Qazaqstan стратегияси тақдим этилади. Лойиҳани ишлаб чиқиш 2025 йил сўнгига қадар тугалланиши керак. Таъкидлаймиз, стратегия республикада кенг миқёсли рақамлаштириш ва сунъий идрокни оммавий жорий этишга йўналтирилган. Шу боис, мутахассислар барча эрта дижитал ёндашувларни қайта кўриб чиқиш ва  AI-технологияларни ҳамма жойда жорий қилишга кўмаклашувчи янгиларини киритишни мўлжаллаган. Ҳужжатни ишлаб чиқишда мутахассислар халқаро тажрибани қўллади. Айтилишича,  Digital Qazaqstan стратегияси 10 та йўналишни қамраб олади, улар таълим, соғлиқни сақлаш, рақамли иқтисодиёт ва давлат хизматлари, шунингдек, робот техникаси ва стартаплар экотизимига тегишли. 

Бахтияр Мухаметқалиев, Рақамли ҳукуматни қўллаб-қувватлаш маркази бош директори: 

– Бу 4 йўналиш бевосита мамлакатимизга ижтимоий ва ўта муҳим иқтисодий ўсиш беради. Қолган 6 йўналиш – асос, базис бўлиб, уларсиз технологик сакрашга эришиб бўлмайди. Яна таъкидлайман,  маълумотлар билан, дата-марказлар, тизимлар, инфратузилма, киберхавфсизлик билан ишлашда ҳаммасини қайта кўришимиз даркор. Digital Qazaqstan бир неча босқичда бўлади. Биринчиси, ҳозир рўй бераётган ишлар таҳлили. Ҳозирда шу билан машғулмиз. Иккинчиси, унга ўтказилиши зарур бўлган технологик ўзгаришларни юклаймиз, яъни эскирган, бироқ ҳали-ҳамон қўлланаётган технологияларни. 

Экспертлар айтишича, Стратегияни амалга ошириш СИ ҳисобига иқтисодий ўсишни тезлаштиришга олиб келади. Юртимизда юқори технологияли соҳалар пайдо бўлади. Бундан ташқари, жараёнларни автоматлаштириш ва рақамли сервислар жорий этилиши туфайли меҳнат унумдорлиги ортади. Шунингдек, хизмат кўрсатиш муддатлари қисқаради. Умуман, Digital Qazaqstan стратегияси миллий лойиҳалар тизими - музёрарга асосланган бўлади, алоҳида KPI ва амалга ошириш муддати билан. 

Бахтияр Мухаметқалиев, Рақамли ҳукуматни қўллаб-қувватлаш маркази бош директори: 

– Бизда 300 та лойиҳадан иборат тўплам бор. Лекин улар тор соҳада, ўта чуқур характерли, айтганимдек, айрим соҳаларда. Энди уларни жуда усталик билан, сифатли таҳлил қилиш керак, қайта ишлаш ва барча талабларини кўриб чиқиш лозим бўлади. Иккинчидан, миллий лойиҳага бириктириш лозим,  шу улкан музёрарга. 

Абдумалик Сарманов таржимаси