Бешбармоқ, сирне, наврўз-кўжа, норин, угра, бўғирсоқ... Қозоқ миллий ошхонасининг ушбу ва бошқа анъанавий таомлари ҳарбий хизматчилар таомномасига киритилиши мумкин. Миллий гвардия хизматчилари менюни ўзгартиришни таклиф қилди. Улар фикрича, юқори калорияли, энергетик қиймати юқори таомлар иммунитетни кўтаради, модда алмашинувини жадаллаштиради, кучни тиклашга ёрдам беради. Улар саломатликни яхшилаш билан бирга ватанпарварлик тарбияси элементлари бўла олади. Миллий таомлар аслиятни эслатади, маънавий мерос билан алоқани мустаҳкамлайди. Янгича емаклар меъёрлари олимлар билан бирга ишлаб чиқилди.
Медет Шайкенов, Таъминот бошқармаси озиқ-овқат бўлими катта офицери:
- Аскарларнинг озиқ-овқатига миллий
таомларни киритиш пазандаликни ранг-баранг қилади, айни вақтда, жанговар руҳни
мустаҳкамлайди, ҳарбий хизматчиларнинг ўзлигини ёдига солади. Ўзгаришлар
Қозоғистон озиқ-овқат академияси билан келишилган ҳолда киритилди.
Таъкидлаш лозимки, янгиланган таомнома бўйича дастлабки синовлар ўтган йили ўтказилганди. Гвардиячилар таниш таомлар улардаги иштиёқни кучайтириши, хизмат вақтила кайфиятини яхшилашини кўрсатиб ўтишди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

