Қозоғистонда йил охирига қадар Digital Qazaqstan стратегияси ишлаб чиқилади. У мамлакатда кенг кўламли рақамли ўзгаришларнинг янги босқичини юзага келтириши лозим. Ушбу дастур барча соҳаларда сунъий интеллектни жорий этиш орқали иқтисодий ўсишни тезлаштиради ва меҳнат унумдорлигини оширади. Стратегия миллий лойиҳалар тизими – «музёрарлар» асосида қурилади. Улар ҳозирда белгиланмоқда. Ҳар бир лойиҳанинг алоҳида KPI ва муддати мавжуд.
Бахтияр Мухаметқалиев, Рақамли ҳукуматни қўллаб-қувватлаш маркази Бош директори:
– Биз давлат органлари, квазидавлат органлари, хусусий сектор, ассоциациялар, экспертлар, мамлакат раҳбарияти, турли халқаро экспертлар билан муҳокама қилдик. Ҳар бири ўз таклифини беради. Барчасини йиғамиз ва такрорга йўл қўймаслик, биздаги ҳамма ички талабларга жавоб бера олиши учун кўриб чиқамиз. Балки қайсидир томонлама, умумий мақсадга бирлаштириш, кўпроқ қамраб олиш учун. Айни пайтда бизда жамланма мавжуд. Ушбу йирик тўплам билан иш олиб борамиз. Энди асосий иш уларни миллий лойиҳаларга бириктиришга уриниб кўриш. Ҳозирда шу иш кетяпти.
Миллий лойиҳалар - «музёрар»лар 10 та асосий йўналишни қамраб олади: рақамли давлат хизматлари, соғлиқни сақлаш, таълим ва меҳнат бозори, рақамли иқтисодиёт, маълумотлар, киберхавфсизлик, робот техникаси, рақамли инфратузилма, тартибга солиш ва стартаплар экотизими.
Абдумалик Сарманов таржимаси

