Санитарик муҳофаза соҳасида ҳамкорлик

Санитарик муҳофаза соҳасида ҳамкорлик

МДҲ давлатлари эпидемиологик ҳолатни кузатиб боришда кучларни бирлаштиради. Мажилис Ҳамдўстликка аъзо давлатлар минтақаларини санитарик муҳофаза қилиш борасида ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани қабул қилди. Қонун доирасида хавфли касалликлар ва товарлар тарқалишига йўл бермаслик кўзда тутилган. Бу рўйхатга чечак, полиомиелит, эбола, вабо ҳамда сариқ безгак каби организм учун хатарли хасталикларнинг 18 тури киради. Шунингдек, аҳоли кўп ишлатадиган 19 та маҳсулот ҳам бор. Улар билан курашиш борасида ўзаро олиб бориладиган тадбирларни мувофиқлаштириш аъзо давлатларнинг бош санитар врачлари зиммасига юклатилади.

Ажар Ғиният, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири:

 - Шартномада иштирокчи тарафларнинг ҳар бири берган аризага мувофиқ шундай касалликлар ва маҳсулотларни аниқлаш, тарқалиш ҳолати ҳақида зудлик билан хабар бериш, эпидемияга қарши чора-тадбирларни олиб бориш учун амалий, техник кўмак кўрсатиш бўйича МДҲ давлатларининг мажбуриятлари белгиланган. Ушбу келишув қабул қилингани МДҲга аъзо давлатларда аҳолининг санитарик-эпидемиологик саломатлигини таъминлашга замин яратади. 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.