Президент Жанат Элимановни қабул қилди

Президент Жанат Элимановни қабул қилди

Давлат раҳбари Молиявий мониторинг агентлиги раҳбарини қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев йиллик фаолият якунларини тинглади. Жанат Элиманов маълум қилишича, Мажилис ноқонуний даромадлар бўйича қонунчиликка ўзгаришлар киритган. Бу эса мамлакатнинг FATF техник стандартларига мувофиқ иш юритишига имкон беради. Президентга фуқароларни молиявий товламачилардан муҳофаза қилиш чоралари бўйича ҳисобот берилди. Шунингдек, 5 мингтадан зиёд сайт блокланди. 24 та молиявий пирамида йўқ қилинди. Давлат раҳбари иқтисодий ҳуқуқбузарликлар олдини олиш, активларни ноқонуний ўзлаштиришга қарши курашни давом эттиришни топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси