Вьетнам вице-президенти билан учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, ўзаро авиаалоқа ўрнатиш тўғрисида келишиб олди. Тхи Ань Суан ўз мамлакати раҳбарияти Президентни Вьетнамга расмий ташриф билан келишга таклиф этганини маълум қилди. Хитой раиси Си Цзиньпиннин ўтган ойдаги ташрифи мобайнида эришилган келишувлар натижалари бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан юқори лавозимли меҳмон Ван Цишань билан суҳбатлашди. Президент билан самимий мулоқотда бўлган навбатдаги давлат раҳбари Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф эди. Суҳбат давомида Қозоғистон ва Покистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамда инвестиция соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.