Қозоғистон қуролли кучлари жанговар ҳаракатларга тайёр ва Афғонистонга боғлиқ вазиятга кўра буйруқ кутмоқда. Вазирлик вакиллари толибларга боғлиқ вазиятни барқарорлаштириш учун чегараларга жўнаб кетиш эҳтимолини рад этмади. Марказий Коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Мудофаа вазири ўринбосари Тимур Дандибаев маълум қилишича, ҳозирча жамоавий қуролли кучларни жалб этиш зарурати йўқ. Шу кунларда мутахассислар бу мамлакатдаги вазиятни мунтазам кузатиб бормоқда. Бу ишда хорижлик ҳамкорлар ва минтақавий ташкилотлар билан яқин ҳамкорликда иш юритилмоқда. Нима бўлганида ҳам, зиддиятга аралашиш учун қатор шарт-шароитлар бўлиши керак, дейди Тимур Дандибаев.
Тимур Дандибаев, Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири ўринбосари:
- Афғонистондаги ҳозирги вазият анча мураккаб. Лекин халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун биздан контингент бориши учун қатор шартлар бажарилиши зарур. Шулардан бири – ЖХШТ мамлакатларидан бирортаси амалий ёки бошқа бирор шаклда ёрдам сўраб мурожаат этиши зарур. Иккинчидан, бу масалада жамоавий хавфсизлик кенгаши қарор қабул қилиши зарур. Тегишлича қарор кўрсатилган тартибда ратификация қилинади, мамлакат парламенти халқаро миссия учун ўз контингентини юборишга ижозат бериши зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси