2024 1 январидан ЖХШТга раислик Қозоғистонга
ўтади. Мамлакат ташкилот асосида жамоавий хавфсизликни таъминлашга ўз
ҳиссасини қўшишга тайёр. Қосим-Жўмарт
Тўқаев шу муносабат билан келгуси даврда Жамоавий хавфсизлик шартномаси
ташкилоти фаолиятида эътибор қаратилиши лозим бўлган қатор йўналишларни
кўрсатиб ўтди. Биринчи масала: манфаатдор давлатлар ва халқаро ташкилотлар, шу
жумладан, БМТ, МДҲ, ШХТ билан хавфсизлик масаласида ҳамкорлик қилиш керак. Яна
бир муҳим йўналиш сифатида Қозоғистон президенти ҳарбий ҳамкорлик масаласини
тилга олди. Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг фикрича, ЖХШТ жамоавий кучларини жадал
фаолият юритиш марраларга етказиб келиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
такомиллаштирилиши лозим.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон
Республикаси Президенти:
– Бу контингентларнинг
тўсиқларсиз ва қўниб ўтишларсиз транзити, ҳарбий авиация парвозлари ва бошқа
жиҳатларга тааллуқли. Шунингдек, ЖХШТга аъзо давлатларнинг кадр ва ҳарбий-илмий
салоҳиятини ошириш тизимини такомиллаштиришда давом этиш керак. Ташкилотнинг
тинчлик ўрнатувчилик салоҳиятини очиб беришга алоҳида эътибор керак. Бунда
асосий иш тинчлик ўрнатиш масалалари бўйича ЖХШТнинг Бош котиби махсус вакили
зиммасига қўйилади.
Ташкилот доирасидаги фаолиятнинг яна бир устувор йўналиши – халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашда ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат. Давлат раҳбари таъкидлашича, бунда жамоавий хавфсизлик тизимининг террорга қарши қисмига эътибор қаратилади, фавқулодда вазиятлар олдини олиш ва бартараф этиш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш устида ишланади. Яна бир жуда долзарб масала: ташкилот ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар ва гиёҳванлд, психотроп моддалар айланмасига қарши туриши зарур.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон
Республикаси Президенти:
– ЖХШТ ҳудудини хавфли
маҳсулотлар кириб келишидан ҳимоя қилиш бўйича қўшма тадбирлар самарадорлигини
ошириш зарур. Барча долзарб факторлар, шу жумладан, синтетик гиёҳванд моддалар
тарқалиши кенгаяётганини ҳисобга олган ҳолда иш юритиш зарур. Гиёҳванд моддаларнинг
ноқонуний айланмасига қарши фаолиятда тегишли органлар мувофиқлаштирувчи
кенгаши каби механизм асосий аҳамиятга эга.
Таъкидлаш лозимки, сессияда 15 ҳужжат имзоланди. Улар қаторида ЖХШТ декларацияси, бўҳронли вазиятларда ташкилотнинг иш тутиши ҳақида қарор лойиҳаси, бирлаштирилган матбуот маркази низоми, келгуси сессияни 2024 йилда Астанада ўтказиш тўғрисида протокол ҳам бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси.