Дам олиш кунлари эфирга чиққан Silk
Way Star халқаро вокал танловининг тўртинчи эпизоди шоу тарихида энг ғаройибларидан бири
бўлди. Қатнашчилар бир-бирларининг
тилларида – хитойча ва
корейсчадан тортиб, тожикча ва монголчагача, қўшиқ куйлашди.
Айнан қайси тилда қўшиқ куйлашлари эса
қуръа ташлаб аниқланди. Кўплар учун бу синов осон кечмади,
лекин иштирокчилар муваффақият қозонишди.
Тур ниҳоясида биринчи ўринни хитой тилида
қўшиқ куйлаган, Монголиядан
келган Мишель Жозеф ва монгол тилида қўшиқ айтган малайзиялик Язмин Азиз эгаллади.
Ҳар иккаласи 120
баллдан олди. Тўрт эпизод якунига кўра, лойиҳада қозоғистонлик Алем
470 балл билан пешқадам. Унинг ортида 450
балл билан Монголия ва Малайзия вакиллари.
Грузия ва Ўзбекистон вакиллари 448
балл тўплаган. Муҳими, ушбу босқичда ҳеч ким танловни тарк
этмади,
кураш давом этади.
Эпизод маданий саёҳатга айланди:
ижрочилар репертуарларини баҳам кўришди ва бир-бирининг
анъаналари ҳақида кўпроқ нарса билиб олди. Олдинда янги чиқишлар ва Silk
Way Star лойиҳасининг муҳташам финали турибди.
Мишель Жозеф, Silk Way Star қатнашчиси, Монголия:
- Жуда
ғалати чиқиш бўлди!
Лекин ҳаммаси жойида, раққосларим ва мусиқачиларимдан
миннатдорман. Улар
жўшқин ижроси билан менга қувват беришди.
Ҳатто улар менга ёрдам берди, қўллаб-қувватлади, дея оламан.
Язмин Азиз,
Silk Way Star қатнашчиси,
Малайзия:
- Менинг чиқишимни
ўзига хос шаклга келтирган нима?
Мен ҳаётимда умуман гаплашмаган тилда куйладим. Ҳаммасини
тўғри талаффуз этдим, деб умид қиламан.
Абдумалик Сарманов таржимаси

