Қозоғистон Республикаси Миллий музейида ташкил этилган янги, этнография залига 250 тадан зиёд бетакрор экспонат тақдим этилди. Барча хоҳловчилар у ерда қозоқ маданияти билан танишиши мумкин. Кўпроқ заргарлик санъати ва гиламдўзликка эътибор қаратилган. Бу ерда турфа орнаментлар ва турлича ижро техникасини кўриш мумкин. Намат сирмақ ва текеметлар қозоқ халқининг дунёқарашини ўзида акс эттирган. Экспонатлар қаторида хуннлар, саклар ва скиф қабилаларига оид буюмлар бор.
Берик Абдиғалиули, Қозоғистон Республикаси Миллий музейи директори:
- Бу Олтой сакларига қарашли бўлган, саклар даврида яратилган гиламлар қаторига киради. Аввал йирик музейларда аждодларимизнинг гиламдўзлик санъатига бағишланган махсус заллар бўлмаган, биз бу ишни биринчи бўлиб бошладик.
Абдумалик Сарманов таржимаси

