Мамлакат миллий музейида очилган янги экспозицияда 18-19 аср кўчманчи маданиятини ўзида жо этган 100 дан зиёд буюм жамланган. «Ўзига хос санъат чамбараги» кўргазмаси муаллифи – таниқли коллекционер, рассом ва реставратор Сержан Баширов. У ўттиз йилдан буён қозоқ халқи раритетларини ўрганиш ахтариш, тиклаш билан банд. Муаллиф ўз коллекциясини хронологик даврларга ажратади. Уларнинг энг қадимийларини ижолкор асл ҳолига келтиришга муваффақ бўлган. Реставрация ишлари ёғоч, металл, суяк ва чарм каби материаллардан фойдаланилди, дейди уста. Ҳар бир экспонат – ўзига хос этнографик атлас дейиш мумкин. Уларда Буюк дашт кўчманчилари тарихи ва анъаналари акс этган.
Сержан Баширов, Қозоғистон Республикаси рассомлар уюшмаси аъзоси, заргар, реставратор:
- Бу кўргазма бир қанча йиллар аввал ўйланган, битирувчилар билан қўшма тадбир ўтказишни режалаштирганмиз. Ниҳоят, Алматида, Астанада ўқиган ўоширдларим билан бирга бу тадбирни ташкил қилдик. Талабаларга халқ санъатига, айниқса, замонавий халқ ижодиётига, яъни, этноавангардга меҳр-муҳаббат сингдиришга интиламан. Илдизларимиз, тарихимиз менга ёқади.
Жазира Жақибаева, Қозоғистон Республикаси миллий музейи санъатшуносли бўлими раҳбари:
- У этноавангард услубида ишлайди, бу йўналиш асосчиларидан бири. Тегишлича, ҳатто хронология ҳам ўзимизники: тангривийлик, гунн, ўрта асрлар, қозоқ услуби каби белгиланган. У тангривийлик асосидаги маданиятни тиклаётганлардан бири. Мусаввирнинг кўп асарларида айнан ўша давр белгиларини - спираллар, хоч, чексизлик ва бошқаларни кузатиш мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси