Димаш Қудайберген – 30 ёшда

Димаш Қудайберген – 30 ёшда

Бугун Димаш Қудайберген туғилган кунини нишонламоқда. Машҳур қозоғистонлик ижрочи 30 ёшга тўлди. Юбилей арафасида иқтидорли хонанданинг турли давлатлардаги кўп сонли мухлислари унга совға тайёрлади – қозоқ тилида композиция куйлашди. Айтиш керак, Димаш ижодий карьерасида ҳақиқий юксалиш 2017 йилда юз берган, ўшанда у Хитойда бўлиб ўтган «I am a Singer» танловида оммани ўзининг ноодатий овози билан ҳайратга солганди. Шундан сўнг Димаш шарофати билан Буюк Дашт санъати ва маданиятини миллиардлаб одамлар ёқтириб қолди. У жаҳон даражасидаги юлдузга айланди. Хонанданинг ватанида бўлишни ва қозоқ тилини ўрганишни  истовчи ихлосмандлар сони йил сайин ошиб бормоқда. Бугун эса мухлислар Истамбулда йиғилган.

Бу ерда Димаш 30 йиллик таваллуд оқшомини катта концерт билан нишонлайди, доимгидек ўз тингловчиларини мамнун қилади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.